Бу саёҳат давомида такрор ва такрор инқилоб қилган бу халқ билан яқиндан танишиш имконини беради, деган умиддамиз.
Инсоният ва инқилоб бешиги — Мисрга саёҳат

1
Қоҳирага элтувчи бу йўл иккига ажратилган ва жуда кенг магистрал йўллардан биридир. Худди Ўзбекистондагидай, Ҳусни Муборак ҳам давлат раҳбарлигида кенг-кенг йўлларни кўп қурдирган.

2
Мисрдаги энг гавжум чорраҳалардан бири. Аксар кўчаларда бўлгани каби бу кўчада ҳам йўл белгилари жуда оз ва тартиб-қоидани ҳар ким ўз интуициясига кўра белгилаб ҳаракатланаверади.

3
Саҳролар бағрида яшайдиган Миср халқи учун ҳаёт ва тириклик манбаи бўлган дунёдаги энг узун икки дарёдан бири — Нил Қоҳирадан уни икки қисмга: Қоҳира ва Гизага бўлиб, оқиб ўтади.

4
Мисрнинг деярли ҳамма шаҳарлари юзаси тинч, аммо ости шиддатли оқадиган Нил дарёси қирғоқлари бўйлаб қурилган. Айрим ҳудудларда суви сероб бу дарё деҳқонларга йилда уч марта ҳосил олиш имконини беради.