тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Озодликка боғланаётган оддий аҳоли грипп вирусига чалинаётган болаларни 10-15 кунлаб даволашга тўғри келаётгани, болалар асосан, қуруқ йўталдан қийналаётганидан шикоят қилмоқда.
Ўзбекистонда Мусулмонлар идораси лицензияси билан ишлаш ҳуқуқини олаётган отин ойилар орасида идорадан маош олиб махсус тезислар асосида маъруза қиладиган отин ойилардан кўра, аёлларга қўҳна услубларда "мушкулкушод" ўқиб бериб тирикчилик қилаётган отин ойиларнинг кўплиги айтилади.
"Ўзбек элчихонаси эшигида" рукнига Жанубий Кореядаги элчихона фаолиятидан арз қилиб боғланган ўзбеклар мурожаатига элчининг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси шундай жавоб берди.
Ўзбекистон Олий Хўжалик суди МТСнинг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси бўлган “Ўздунробита”нинг Тошкент шаҳар Хўжалик суди ҳукми устидан киритган даъво аризасини кўриш жараёнини номаълум муддатга тўхтатди.
Тошкентдаги Талабалар шаҳарчаси ётоқхоналари қисқариб кетгани боис, бу ердаги уч олий ўқув юрти талабалари вақтинчалик рўйхатдан ўтиш муаммосини ўзлари ҳал қилишга мажбур бўлмоқда.
Бу гал бензин тақчиллашгани сабабини пойтахтга бензин келтираётган составларнинг кечикиши билан изоҳлаётган шохобчалар ходимлари харидорларга тонгги соат 6-8 оралиғида келишни тавсия қилмоқдалар.
Самарқан вилояти газ таъминоти идораси шаҳар аҳли ажратилганидан ярим баробар ортиқ газ истеъмол қилаётганини айтаётган бир кезда шаҳардаги 15 та маҳалла аҳли газ узилгани устидан шаҳар прокуратурасига қилган арзининг жавобини кутмоқда.
“Ўзбек элчихонаси эшигида” рукнининг бу сонида Озодликка мурожаатларда номи кўп тилга олинган Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик хизмати ҳақида гап боради.
Европанинг аксар давлатларида бир шаҳарда яшаётган мусулмонлар Қурбон ҳайити намозини бошқа кунларда ўқигани боис, Ислом дунёсидаги "ички ихтилоф" янада кучлироқ сезила бошлади.
Аслида 1 АҚШ доллари миқдоридаги тўловни бир баробарга ошириш сабабини "Ўзбектуризм" расмийлари ғазнани бойитиш нияти билан изоҳламоқда.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ва Олий Хўжалик суди "МТС-Ўзбекистон" ширкати устидан айни кунга белгиланган маҳкамаларни яна айни кунга — 30 октябрга қолдирди.
Жиззахда номаълум вакцинадан юзлаб қўйи қирилган фуқароларнинг товон пули сўраб, киритган даъво аризасини шаҳар прокуратураси текширмоқда.
Озодлик калтаклаб ўлдирилган 19 ёшли теримчи йигит Наврўзнинг оиласи билан боғланишга муваффақ бўлди ва йигитнинг ота-онаси жиноятчиларнинг жазоланишини талаб қилганини айтди.
Обид қорининг ўғли Довудхон отасининг аҳволига оид такрорий саволларга ойдинлик киритишга уринар экан шундай жавоб берди.
Пахта даласидан қочиб келган бир неча талабадан бири Озодликка боғланиб, 5 килодан оз пахта терган талабалар ўқитувчилар томонидан калтакланаётганини айтди.
6 октябр куни калтаклаб ўлдирилган шаҳрисабзлик теримчи Наврўз Исломовнинг уйига фотиҳага борган Озодлик тингловчиси "Эркин микрофон"га боғланди.
Қамоқда 18 йилдан буён сақланаётган сиёсий маҳбус Мурод Жўраевнинг соғлиги жуда оғир аҳволда экани айтилмоқда.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 9 октябр куни Хоразм вилоятига янги ҳоким тайинланиши муносабати билан “Эркин микрофон”нинг бугунги иштирокчиларига шу савол билан мурожаат қилдик.
Хориждаги ўзбеклардан Ўзбекистоннинг элчихона ва консулликлари фаолияти ҳақида бўлган мурожаатлар ортидан ўтказатган кичиккина изланишимиз давомида шу зиддиятли саволга бот-бот тўқнаш келаяпмиз ва савол жавобини яна сиз муштарийлар ҳукмига ҳавола қилишга қарор қилдик.
Тошкентга бир неча бор қўшиқчи Райҳонни кўриш учун бориб¸ висолига ета олмай Косонига қайтган Ҳусанбой¸ Озодликдан муҳаббат муждасини Райҳонга етказишни сўради...
Давомини ўқинг