Жалолободлик ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг иши қонунчиликка киритилган ўзгаришлар туфайли Чуй вилоят судида қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда KaktusMedia нашри “Бир Дуйно Қирғизстан” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маълумотига таянган ҳолда хабар тарқатди.
Челябинск вилоят прокуратураси ва Россия Ички ишлар вазирлиги Озодликнинг ўзбек муҳожири Ҳусниддин Зайнобиддиновга қийноқлар қўлланилгани масаласида чиқарган мақоласига жавоб қайтарди. Озодлик билан суҳбатда Ҳалима Зайнобиддинова ўз сўзларидан қайтмагани, шунчаки унга босимлар бўлаётганини гапирди.
Давомини ўқинг